Норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни кўллаш амалиёти

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармонида туман адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири этиб, давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, танқидий таҳлил асосида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Жумладан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида:

Бўлим томонидан 2021 йилнинг 12 ойи давомида туманда қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш ҳамда услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, танқидий таҳлил асосида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, туман адлия бўлими томонидан 19 та ўрганиш ва 21 та мониторинглар ўзтказилиб, натижаларига кўра 17879 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Мазкур қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда уларга келгусида йўл қўймаслик бўйича жами 298 та таъсир чоралари қўлланилди.

Хусусан, аниқланган қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида 78 та тақдимнома, қонун ҳужжатларининг бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида 282 та огоҳнома, маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида 31 та маъмурий, жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ҳақида 2 та жиноий таклифлар киритилиши таъминланди.

Киритилган тақдимномаларга асосан 61 нафар мансабдор ва масъул шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, маъмурий таклифлар натижасига кўра 30 нафар масъул шахсларга маъмурий жарималар қўлланди.

Тумандаги давлат органлари ва ташкилотларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётда қўллаш масалалари юзасидан 22 та расман ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида, 2021 йил давомида туман адлия бўлимига жисмоний ва юридик шахслардан жами 290 та мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатларнинг 149 таси жойларда ўтказилган сайёр қабуллардан бўлса, шундан 232 та мурожаатлар қаноатлантирилган, 28 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ҳамда тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун 30 та мурожаатлар ваколатли идораларга юборилган.

Мазкур мурожаатларни ўрганишга 78 та ҳолатда тегишли мутахассислар жалб қилинди ва натижасига кўра ташкилотларга 4 та тақдимнома, судларга 67 та даъво ариза ҳамда 2 та жиноий таклифлар киритилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Мурожаатлар асосида 51 нафар фуқароларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган компенсация пулларини олиш, 3 нафар фуқаронинг электр таъминотидан ноқонунй равишда узиб қўйилганлиги, бир нафар фуқаронинг мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш мажбуриятини ваколатли идораларга юклаш тўғрисидаги мурожаатлари ижобий ҳал этилиб, туман адлия бўлимининг аралашуви билан ушбу мурожаатларнинг тўлиқ қаноатлантирилишига эришилди.

Бўлимга келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиш жараёнида, 2 та ҳолатда ўзбекистон республикасининг Жиноят Кодексида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланиб, мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли органларга жиноий таклифлар киритилди.

Ижтимоий–иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш соҳасида,  туман адлия бўлимининг 2021 йил III ва IV чоракларга (II ярим йиллик) мўлжалланган иш режасининг 12-бандига асосан, туман сув хўжалиги бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижроси юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Натижада, аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича 1 та тақдимнома киритилиб, қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйган бир нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси кўрилиши таминланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил1 апрелдаги “Қишлоқ жойлардаги болалар спорти объектларида банд бўлган аёл спорт устозлари меҳнатини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1315-сонли  қарор талабларига риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мониторинг жараёнида жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда спорт устози бўлиб ишлаётган аёлларнинг тариф ставкаларига ҳар ойда 15 фоиз миқдорда устама ҳақ белгилаш тўғрисидаги нормага амал қилинмасдан келинаётганлиги аниқланиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 1 тақдимнома ва судга 18 та фуқаронинг манфаатларини кўзлаб даъво аризалари киритилди.

Шунингдек, 2021 йилнинг 12 ойи давомида жами 943 та норматив ҳуқуқий хужжатлар туманлардаги ижрочиларга электрон тарзда етказилди.

Бундан ташқари, Тойлоқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан тумандаги долзарб муаммоларни жойига чиқиб аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан сайёр қабулларда иштирок этиш амалиёти йўлган қўйилган.

Туман ҳокими ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш соҳасида:

Тойлоқ туман ҳокимининг 5 та норматив тусдаги қарори лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Мазкур 5 та норматив қарор лойиҳасига ижобий хулосалар берилди.

Норма ижодкорлиги ҳамда юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида, қонун ва қонун ости ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан 44 та таклиф лойиҳалари ишлаб чиқилиб, вилоят адлия бошқармасига юборилди.

Норма ижодкорлиги соҳаси бўйича туман ҳокимлиги ва халқ депутатлари туман кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳар ойнинг 5 санасига қадар сўров йўли билан ўрганиб бориш амалиёти йўлга қўйилган.

Шу билан бир қаторда, бўлимга ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборидган, норматив ҳарактерга эга бўлмаган туман ҳокимлигининг 8 та қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қайтарилди,

Натижада, қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган қарорлар мавжудлиги аниқланиб, уларни бекор қилиш ҳақида 1 та тақдимнома киритилди ва ушбу қарорларнинг бекор қилиниши белгиланди.

  Ҳуқуқий тарғибот соҳасида, жами 2073 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Шундан, оммавий ахборот воситаларида жами 501 маротаба чиқишлар қилинди.

Хусусан, “Ўзбекистон 24” телеканалида бир маротаба, вилоят телерадиокомпаниясининг “Диёр-24” телевидиниесида 5 маротаба, 10 маротаба радио орқали, республика “Адолат кўзгуси” ва маҳаллий “Қўшчинор” газеталарига 21 маротаба, ВЕБ-сайтлар орқали 587 маротаба турли мақолалар орқали чиқишлар қилиниб, жойларда ва уйма-уй юриш орқали эса 1535 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.

Уйма-уй юриш жараёнида фуқароларни қийнаб келаётган уй-жой, никоҳ, алимент, туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш, мерос, фарзандликка олиш ва васий тайинлаш каби масалалар юзасидан 60 дан ортиқ  мурожаатлар олиниб, ҳуқуқий тушунтириш ва қонуний ҳал этиш тартиби тушунтирилди.

2021 йилнинг 12 ойида кадрлар малакасини ошириш, Қонунлар, Президент фармонлари, Ҳукумат қарорлари, Адлия вазирининг буйруқ ва кўрсатмалари ҳамда амалдаги Кодексларни ўрганишни ташкил қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, кадрларни малакасини ошириш мақсадида улар билан хар хафтада бир марта семинар машғулотлар ўтказилиб, Республикада қабул қилинаётган янги Қонунлар, Президент Фармонларининг мазмун ва мохияти тушунтирилиб ўрганилиб борилмоқда.

Туман адлия бўлими томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш,  фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат ва жамоат ташкилотларига етказилган моддий зарарларни ундириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар маълум қилинмоқда.

 

 Азамат Ғафоров,

         туман адлия бўлими бошлиғи.                

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi