Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига 2021 йилда жами  2864  та даъво аризаси келиб тушган

  Шундан, 2542 (545) та даъво ариза иш юритувига қабул қилинган; 287 (125) та даъво ариза қабул қилинмасдан қайтарилган; 35 (7) та даъво аризасини қабул қилиш рад этилган, 2 (2) та даъво аризаси тегишлилик бўйича бошқа иқтисодий судга юборилган.

Суд томонидан 2021 йил давомида 2445 (2020 йилда 600) та иқтисодий ишлар кўриб ҳал этилган бўлиб, даъвогарлар фойдасига  78 млрд 046 млн 530 минг сўм ундириш тўғрисида, республика бюджетига 2 млрд 963 млн 450 минг сўм давлат божи ундирилиши юзасидан суд ҳужжатлари қабул қилинган. Бундан ташқари даъвогарлар томонидан республика бюджетига 399 млн 830 минг сўм давлат божи ихтиёрий тўланишига эришилди.

Ҳисобот мобайнида кўриб тамомланган ишлардан 2004 (517) таси қаноатлантирилган, 367 (67) таси қаноатлантириш рад этилган,   45 (8) та иш бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган, 29 (8) та иш бўйича иш юритиш тугатилган (шундан, 7 (3) та иш бўйича келишув битими тузилган).

Хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар даъвогарлигида 441 та ишлар кўрилган бўлиб, уларнинг фойдасига жами 8 млрд 538 млн 70 минг сўм ундирилди.

Шунингдек, суд томонидан тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўтказилаётган сайёр учрашувлар, қонуний тушунтириш ва тарғиботларга қарамасдан уларнинг жавобгарлигидаги ишлар ҳам бир мунча ошган, яъни ҳисобот даврида улар жавобгарлигида 1969 та иқтисодий ишлар кўриб чиқилган.

Эътиборли томонларидан яна бири тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб, судга прокуратура идоралари томонидан 2 та, фермерлар кенгаши томонидан 111 та даъво аризалар киритилган.

Тайлоқ туманида жойлашган субъектлар кўрилган ишларнинг                 233 тасида – даъвогар, 601 тасида эса жавобгар сифатида иштирок этган.

Кўриб чиқилган жами ишларнинг 216 таси (Тайлоқ тумани – даъвогар сифатида) қаноатлантирилган, 14 та даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган, 1 та иш кўрмасдан қолдирилган, 2 та иш бўйича иш юритиш тугатилган. Ишларни кўриш давомида даъво аризаларнинг 548 таси (Тайлоқ тумани - жавобгар сифатида) қаноатлантирилган, 33 таси қаноатлантириш рад қилинган, 11 таси бўйича иш юритиш тугатилган (шундан 4 таси бўйича келишув битими тузилган), 9 та иш бўйича даъво ариза кўрмасдан қолдирилган (шундан 1 таси бўйича медиатив келишув тузилганлиги сабабли).

Иқтисодий ишларнинг 1354 (195) таси сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган бўлиб, бу кўрсаткич жами кўрилган ишларнинг 55,3 (32,5) фоизини ташкил қилади. Сайёр суд мажлисларининг 295 таси Тайлоқ туманида ўтказилган.

Мазкур давр мобайнида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш юзасидан 1139 (31) та, маҳсулот етказиб бериш шартномаси юзасидан 557 (25) та, контрактация шартномаси юзасидан 341 (211) та, банкрот деб эътироф этиш юзасидан 160 (85) та, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан 143 (31) та, кредит шартномаси юзасидан 130 (17) та, коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан 90 (15) та, молиявий жарима қўллаш юзасидан 52 та, бошқа асослар бўйича 50 (24) та, олди-сотди шартномаси юзасидан 32 (30) та, ерга оид ҳуқуқий муносабатлар юзасидан 12 (7) та иш кўриб чиқилган.

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi