Пиллакорлар муносиб тақдирланди

Image_tadbir: 

Жорий йилнинг 8 июнь куни 29-сонли Мусиқа ва санъат мактабида давлатга пилла режасини ортиғи билан бажарган тумандаги Олмазор, Ғулба ва Жумабозор агрофирма раислари туман ҳокими томонидан эсдалик совғалари билан муносб тақдирланди.

Тадбирда туман ҳокими Б.Садуллаев сўзга чиқиб, давлатга пилла топшириш режасини ўз вақтида бажарганликлари учун агрофирма ва фермер хўжаликлари раисларига ўз миннадорчилигини билдирди.

Шундан сўнг, туман ҳокими Б.Садуллаев келгуси ғалла мавсумига муносиб тайёргарлик кўрган ва давлатга ғалла топшириш режасини бажарган агрофирма ва фермер хўжаликлари раислари муносиб тақдирланиши таъкидлаб ўтилди.

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi