Ҳоким кубогига марҳамат!

  Жорий йилнинг 4-5 декабрь кунлари Тойлоқ туман ташкилотлари ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилади.    

   Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган мазкур спорт тадбирига қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 4 декабрь куни соат 9:00 да Тойлоқ олимпия захиралари коллежида бўлиб ўтади. 
 
  Мазкур мусобақада қатнашиш истаги бўлган жамоалар ва уларнинг сардорлари жорий йилнинг 4 декабрига қадар ташкилий қўмита раҳбариятига мурожаат қилишлари мумкин.
 
   Мурожаат учун манзил: туман туризм ва спорт бўлими. 
  Тел: +90 281 41 41, +99 354 78 32.

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi