Ҳоким кубогига марҳамат!
Submitted by tadmin on 30.11.2021 - 09:30Жорий йилнинг 4-5 декабрь кунлари Тойлоқ туман ташкилотлари ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган мазкур спорт тадбирига қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 4 декабрь куни соат 9:00 да Тойлоқ олимпия захиралари коллежида бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақада қатнашиш истаги бўлган жамоалар ва уларнинг сардорлари жорий йилнинг 4 декабрига қадар ташкилий қўмита раҳбариятига мурожаат қилишлари мумкин.
Мурожаат учун манзил: туман туризм ва спорт бўлими.
Тел: +90 281 41 41, +99 354 78 32.