Корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашига кўмаклашилмоқда

  Карантин талаблари юмшатилгани туфайли мамлакатимизда иқтисодий фаоллик оша бошлади. Савдо, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалардаги тадбиркорлик фаолияти тикланиб, даромадларни кўпайтиришга имконият пайдо бўлди.

  Тойлоқ туманида ҳам тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўшимча имкониятлар таҳлил қилиниб, уларни  ишга солиш чоралари белгиланди. Корхоналар фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммолар бартараф этилиб, уларнинг тўлиқ қувватда ишлаши учун шарт-шароит яратиб берилмоқда.

    Мазкур чора-тадбирлар доирасида Тойлоқ туман ҳокими Б. Бабоназаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Дониев сервис стил” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

  “Дониев сервис стил” МЧЖ тумандаги йирик экспортёр корхоналардан бири ҳисобланиб, жорий йилнинг январь-август ойларида 650 минг долларлик қуруқ мева маҳсулотларини Россия, Қозоғистон, Арабистон Туркия каби давлатларга экспорт қилган. Меваларни қуритиш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи мазкур корхона ойига 200 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

  Туман ҳокими, шунингдек, “Боғизоғон” ҳамда “Агромир Адас” МЧЖлар фаолиятини ўрганди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM