Депутатларимиз хайрия ишларида ҳам фаол

   Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятлари, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатлари мужассамлашган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёйдики, бу хайрли ташаббусга кўпчилик ўз ҳиссасини қўшмоқда.  

   Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгаши депутати, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З. Авазов ҳам бундай эзгуликдан четда қолмади. У  ўзининг бир ойлик иш ҳақи ва  нафақасини (уч миллион сўм) "Саховат ва кўмак" ҳаракати фондига ўтказди. Бу каби саховатпеша инсонларнинг кундан-кунга кўпаяётганлиги қувончли, албатта. Зеро, меҳрга, мурувватга муштоқ кўнгилларга малҳам бўлиш яхшиликларнинг улуғидир.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM