“Эр — шоҳ, аёл — вазир”

    Доно халқимизда ана шундай ажо­йиб нақл бор. Ҳар бир оилада ўтадиган тўй-маъраканинг ихчам, миллий маънавиятимизга мос тарз­да бўлиши ана шу шоҳ ва вазирнинг донолик билан иш тутишига боғлиқ. Агар улар ўзини бировлардан устун қўйиб, ўзбошимчалик билан тўй қилса, бу исрофгарчиликка олиб келади. Исрофгарчилик ношукурликдан келиб чиқади. Бу эса оиладаги баракани йўқотади. Аслида инсоннинг бахтини бир кунлик тўй белгилаб бермайди. Бахт эр-хотиннинг аҳиллиги, меҳр-оқибатидадир.

    Бу фикрлар Навбаҳор ҳамда Қўрғонча маҳаллаларида аҳоли ўртасида тўй-маъракаларни тартибли ўтказиш, шуҳратпарастлик ва дабдабабозликка қарши курашиш мақсадида ўтказилган тарғибот тадбирида билдирилди. Унда туман ҳокими ўринбосари Ж.Хақбердиев, Республика Маьнавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари  З.Авазов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси М.Тўраевлар иштирок этишд. Тадбир ташкилотчилари дастлаб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришди.

      Шунингдек йиғилишда фуқаролар томонидан  билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида тўй-маъракаларни ўтказиш тартиби белгилаб олинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.