Тойлоқда 2020 йил Ғалла ҳосили учун амалий семинар бўлиб ўтди

2019 йил 10 сентябрь куни Тойлоқ тумани Қўшчинор агрофирмаси худудидаги "Анвар-Сарвар миришкорлари" фермер хўжалиги дала майдонида 2020 йил Ғалла ҳосили учун амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари  Нуркулов Абдумажит Алибекович, туман ҳокими Бабоназаров Баходир Кадирович, тегишли вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, фермер ва томорқа ер эгалари иштирок этишди. Семинар давомида ғаллани ўз вақтида экиш, агротехникаси, ўғитларини вақтида бериш, ҳосилини нест-нобуд қилмай йиғиб олиш бўйича тавсиялар берилди.

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM