Туман ҳокимлигида Топономик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи туман комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун 29 июлъ куни Тойлоқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида Топономик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи туман комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни туман ҳокими, комиссия раиси Б.Бабоназаров олиб борди. Комиссия йиғилишида, комиссия аъзолари, туман прокурори, туман Ички ишлар бўлими, туман ташкилот раҳбарлари, 50 та маҳалла фуқаролар йиғинининг раислари, хусусий тадбиркорлар, маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси бошлиқлари қатнашдилар.  Йиғилиш кун тартибида: “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида”ги қонуннинг туман ташкилотларида, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида, магистрал йўлларда жойлашган хизмат кўрсатиш шахобчаларида бажарилиши ҳолати муҳокама қилинди.
Шу масала юзасидан туман “Қушчинор” газетаси бош мухаррири комиссия аъзоси М.Юлдошова, тумандаги ҳақиқий ҳолатни слайд асосида кўрсатиб ахборот берди. Маъруза юзасидан Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов музокарага чиқди.  Туман ҳокими, комиссия раиси  Б.Бабоназаров таълуқли ташкилот раҳбарларининг хисоботини эшитди, камчиликларни бартараф этиш учун  туман Йўл қурилиш бўлимига, йўллардаги  жой номларини тўғри лотин ёзувида ёзиб чиқаришни, Солиқ инспексиясига, туман ҳудудидаги мавжуд автомобилларни таъмирлаш шахобчалари ва хусусий корхона эгалари, бинолари  пештоқларида рус тилида ёзилган ва эскириб кетган пешлавҳаларни, давлат тилида қайта ёзилишини, маҳалла фуқаролар йиғини раисларига, маҳалла ҳудудига кириш ва чиқиш жойида маҳалла номи ёзилган Стеллаларни, Агрофирма раисларига ҳудудларига кириш ва чиқиш ёзуви бўлган Стеллаларни, ташкилотлар идораси пештоқларидаги пешлавҳаларни, лотин ёзувида ёзиб янгидан чиқариш  топшириғи  берилди.

Комиссия томонидан, Агрофирма ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида ўрнатиладиган Стеллалари, ошхоналар ва  автомобилларга хизмат кўрсатиш шахобчалари намуналари кўрсатилди.

 

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM