Ҳар бир болага меҳр, эътибор

Тойлоқ туманидаги “Ёшлар истироҳат боғида” 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”  муносабати билан "Ҳар бир болага меҳр, эътибор" шиори остида туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар билан биргалкида тадбир ташкил этилди. Байрам тадбирида тумандаги 1000 нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Истироҳат боғидаги 15 га яқин атракционлар болалар кунгил очиши учун беминнат хизмат қилди. Тумандаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг чиқишлари барча йиғилганларда катта қувонч улашишди. Шундан сўнг, тумандаги "Амир Темур" ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳида 300 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига туман халқ таълими бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилиб, байрам дастурхони ташкил этилди. Тадбир давомида туман ҳокими Бабоназаров Баҳодир Қодирович сўзга чиқиб, барча болажонларни байрам билан табриклади ва эсдалик совғаларини топширди. 

 

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM