5 та ташаббус амалда

Инсоннинг маънавий олами қашшоқ бўлса ундан жамиятгаям, ўзигаям наф йўқ. Бугун юртимизда амалга тадбиқ этилган 5 ташаббусдан кўзланган мақсад ҳам жисмонан, ҳам маънан юксак инсонлар сафини янада кўпайтириш. 
Ана шу мақсадда туманимиздаги 4-умумтаълим мактабида Шекспирнинг “Отелло” асари ўқувчилар томонидан саҳналаштирилди ва томошабинларга ҳавола этилди. Тайёрланиш жараёнида ўқувчиларнинг ўз устида ишлаши, асарни синчковлик билан ўқиб чиқишининг ўзиёқ уларнинг онгида юқори эстетик диднинг шаклланишида катта аҳамият касб этганлигини ҳис қилдик. Қолаверса, ўқувчилар ижроси томошабинларгаям илиқ таассурот қолдирди. Шунингдек, ҳар ҳафта якуни билан мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида спортнинг шахмат-шашка, теннис, гимнастрада ва енгил атлетика турлари бўйича машғулотлар ўтказиш йўлга қўйилган.

 

Шоҳиста Эгамбердиева,
мактаб директорининг ўринбосари.

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM