Хотира тадбири

Бугун 2 май куни “Қахрамонлик, бурч ва фидойилик” шиори остида Тойлоқ туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабида, мактабнинг собиқ ўқувчиси, “Жасорат” медали соҳиби, божхона кичик инспектори мархум Қодиров Равшан Пўлатович хотирасига бағишлаб спорт турнири бўлиб ўтди. 
Турнир, вилоят божхона бошқармаси, туман ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлари бўлими, туман Халқ таълими бўлими ва Республика Маънавият ва маърифат маркази Тойлоқ туман бўлинмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати полковниги Салихов Эркин Тагирович, туман ҳокими ўринбосари Хақбердиев Жаҳонгир Шомуротович, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тойлоқ туман бўлинмаси раҳбари Авазов Зиёдулло Файзиевич, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Сидиқназаров Дилмурод, туман Халқ таълими бўлими мудираси Салахова Зумрад Насриддиновна, “Қўшчинор” газетаси муҳаррири Юлдашова Муътабар Абдуманноновналар иштирок этишди. 
Қодиров Равшан Пўлатович ҳаёти ва фаолияти тўғрисида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Салихов Эркин Тагирович, туман ҳокими ўринбосари Хақбердиев Жаҳонгир Шомуротович, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тойлоқ туман бўлинмаси раҳбари Авазов Зиёдулло Файзиевичлар сўзга чиқиб, турнир ғолибларини китоблар жамламаси, спорт анжомлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирладилар.

 

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM