Сайловда муносиб номзодга овоз берилди

Бугун туманнинг Ғулба маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилди. Намунали ташкил этилган сайловда сайлаб олинган вакиллар билан биргаликда тумандаги сектор раҳбарлари, тумандаги 50 та маҳалла фуқаролар йиғинида сайловни ўтказувчи ишчи гуруҳи раҳбарлари таклиф этилди. Сайловда туман ҳокими Бабоназаров Баҳодир Қодирович сўзга чиқиб, бу йил маҳалла сайлови тизимида бир қатор ўзгаришлар бўлганлиги, ўткан йиллардаги сайловларга нисбатан  бу йилда маҳалла раиси (оқсоқоли)га ёпиқ овоз бериш йўли билан 3 йилга сайланиши юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб, кўрсатилган номзодларга омад тилади. 

Шундан сўнг Ишчи гуруҳи томонидан қонунда белгиланган тартибда регламентга асосан сайлов жараёни ўтказилиб, вакиллар томонидан муносиб номзодга овоз беришди. 

Ҳусан Элтоев томонидан олинган суратлар.

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM