ИНСОН САЛОМАТЛИГИ – МИЛЛАТ БОЙЛИГИ

   Статистик маълумотларга қараганда дунёда ҳар йили 420 мингдан ортиқ одам сифатсиз озиқ-овқат истеъмол қилишдан вафот этади. Тахминан 600 миллион киши санитар-гигиеник талабларга жавоб бермайдиган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилгандан сўнг саломатлиги бузилиши аниқланган. Шунингдек, озиқ-овқат билан боғлиқ хавфлар 200 дан ортиқ ўткир ва сурункали ошқозон-ичак тракти касалликлари саратони касаллигининг ривожланишига олиб келади. Шу сабабли ҳозирги шароитда сифатли ва ишончли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш, соғлом овқатланиш қоидаларига амал қилиш талаб этилади. Қолаверса, инсон саломатлигига таъсир этувчи хавфли омилларни бошқариш, тизимли мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилишга эътиборни кучайтириш муҳим ҳисобланади. Хўш, бу борада Тойлоқ туманида қандай ишлар амалга оширилмоқда? 

   Бугун туман санитария эпидемиология осойишталиги маркази раҳбари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритилди.

   Унда таъкидландики, туманда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, давлат хавфсизлик хизмати, тиббиёт бирлашмаси саломатлик маркази ҳамда санитария эпидемиология хизмати ҳамкорлигида Нурли йўл, Навбаҳор, Қўрғонча, Найман, Нурафшон МФЙларда атмосфера ҳавоси, очиқ сув манбаларининг ифлосланиши оқибатида инсонлар ҳаётига хавф солувчи юқумли ва паразитар касалликларнинг олдини олишга қаратилган ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

   Бозорлар, супермаркетлар ва озиқ-овқат савдо дўконларда сифати кафолатланмаган ишлаб чиқарувчиси ноаниқ бўлган озиқ-овқатлар белгиланган тартибда савдодан олиб қўйиш тартиби жорий этилмоқда.

   Деҳқон бозорларида уй шароитида тайёрланган иссиқ овқатлар сотилишига йўл қўймаслик учун ишчи комиссия тузилиб, жойига чиқиб, тушунтириш ишлари доимий ўтказилмоқда.

   Мактаб, мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг тўғри овқатланишини таъминлаш учун туман Халқ таълими, мактабгача таълим бўлими баъзаларида семинар брифинглар ўтказиш режа жадвали ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM