Шунингдек, 2022 йилда аҳолининг ўз томорқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва чорвачиликнинг турли йўналишлари билан шуғулланиш билан боғлиқ фаолиятни йўлга қўйишни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сонли “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ажратиладиган кредит маблағлар 4 млрд. 650 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ажратиладиган кредит маблағлар 50 млрд. 704 млн. сўмни ташкил қилади.
2022 йилда аҳолини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўзини-ўзи банд қилиш ва иш билан таъминлаш бўйича ажратиладиган субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сонли “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ажратиладиган кредит маблағлар 9 млрд. 260,3 млн. сўмни ташкил қилади.
Жамшид Хўжамуродов,
Тойлоқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари