Навбатдаги сессия бўлиб ўтди

   Бугун Халқ депутатлари Тойлоқ туман кенгашининг навбатдаги йигирманчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Б. Бабоназаров, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси сенати аъзоси Ф. Боқиев, туман ва вилоят кенгашлари депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

  Сессия кун тартибига киритилган:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳудудий дастурларни тайёрлаш тўғрисидаги;
  2. Туманда 2021 йилда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, интенсив боғ ва токзорлар ташкил қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

   Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан  Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси сенати аъзоси Ф. Боқиев маъруза қилди ҳамда депутатлар ушбу масасла юзасидан  ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

    Сессия кун тартибига киритилган иккинчи масала юзасидан таъкидландики,  туманда 2021 йилда 6 та тадбиркорлик субъектлари томонидан 46 гектар интенсив усулдаги янги боғлар ташкил қилинади.

   Ҳозирда ташаббускорлар аниқланиб, қиймати 6 млрд. 670 млн.сўм бўлган лойиҳалар шакллантирилди. Мазкур боғларда экспортбоп мевалар етиштириш орқали жами ҳосилнинг 50 % миқдорида ташқи бозорларга экспорт қилиниши кутилмоқда. Натиижада 125 та янги иш ўрни яратилади.

   132 гектар майдонга токзор барпо этилади. Жами лойиҳа қиймати 16 млрд. 655 млн. сўмни ташкил этади.10 та лойиҳа амалга оширилиши эвазига 310 та иш ўрни яратилиши кутилмоқда.   Шунингдек, тумандаги 50 та МФЙларда “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида   580 та аҳоли хонадонида 1-2 сотихли иссиқхона (лимонария) барпо этилади. Талаб қилинадиган маблағлар 4,35 млрд сўм, шундан банк кредити 3,83 млрд сўм, субсидия ажратилиши ҳисобидан 522 млн сўм маблағ сарфланади.

    Туман аҳолисининг гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида 2021 йилда қиймати 8,2 млрд.сўмлик 4 та лойиҳалар  амалга оширилади.

   Ушбу лойиҳалар ташаббускорлар ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, 32 та янги иш ўрни яратилади. Бу орқали жами 736 та наслли чорва моллари боқиш йўлга қўйилади.

 Паррандачиликни ривожлантириш бўйича қиймати 10,66 млрд.сўмлик 2 та лойиҳа шакллантирилиб, ушбу лойиҳалар ташаббускорларнинг ўз маблағлари  ҳисобидан амалга оширилади. Бу орқали 56 та янги иш ўрни яратилади ва жами 40 минг бош парранда боқиш йўлга қўйилади.

   Балиқчиликни ривожлантириш бўйича қиймати 15,4 млрд.сўмлик 3 та лойиҳа шакллантирилиб, ушбу лойиҳа ташаббускорнинг ўз маблағлари  ҳисобидан амалга оширилади ва 47 та янги иш ўрни яратилади.

   Шунингдек, туманда 2021 йилда 291 та хонадонларда паррандачилик, 119 та хонадонларда асаларичилик, 580 та хонадонларда иссиқхоналар ташкил этиш белгиланди.

   Кун тартибидаги масала депутатлар томонидан муҳокама этилгач, Кенгаш қарори қабул қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM