Элмира Боситхонова Тойлоқда тиббиёт ходимлари билан учрашди

   2020 йилнинг 6 ноябр куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишда, қолаверса, Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларининг вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш, оилавий шифокор институтини кенг татбиқ этиш, тиббий ёрдам қамровини кенгайтиришга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланган эди. Ушбу топшириқлар ижросини бажариш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, муассасадаги ҳолат билан танишди. Шундан сўнг  туман ҳокимлиги мажлислар залида Тойлоқ, Ургут, Жомбой, Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини янада оширишда оилавий шифокорларнинг вазифалари ҳақида давра суҳбати ўтказилди.

    Мулоқот давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилиши белгиланган устувор вазифалар мазмун-моҳияти ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM